Ўзбекистонда доимий аҳолиси сони энг кам бўлган ҳудуд маълум қилинди
Доимий аҳолиси сони энг кам бўлган ҳудудлар тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz
2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республика туман ва шаҳарлари орасида доимий аҳолиси сони энг кам бўлган ҳудудлар бўйича биринчи ўринда Ғозғон шаҳри қайд этилди – 9 минг киши.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан доимий аҳолиси сони мос равишда 15,7 минг киши ҳамда 19,2 минг киши бўлган Томди тумани ва Ширин шаҳри жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қоровулбозор тумани – 19,4 минг киши;
- Бўзатов тумани – 21,9 минг киши;
- Янгиобод тумани – 29,3 минг киши;
- Мўйноқ тумани – 33,4 минг киши;
- Конимех тумани – 37,2 минг киши;
- Учқудуқ тумани – 38,9 минг киши;
- Оҳангаpон шаҳри – 40,5 минг киши.
Мавзуга оид

10:20 / 12.03.2025
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси бир асрда қанчага кўпайгани маълум бўлди

20:25 / 10.02.2025
Хитойда янги оила қуриш ҳолатлари 45 йилдаги энг паст кўрсаткичга етди

13:59 / 09.02.2025
Ўзбекистондаги аҳолиси энг кўп бўлган шаҳар ва туманлар маълум қилинди

15:04 / 05.02.2025