«Ўзбекистон темирйўллари» раиси қатъий огоҳлантирилди

Фото: Ўзбекистон темирйўллари
«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ раиси Ҳусниддин Ҳосилов 3 ойда ўз тизимида ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Туризм масалаларига бағишланган видеоселекторда «Тошкент-Самарқанд» ва «Тошкент-Андижон» йўналишларида автомобилда йўловчи ташиш вақти ўртача 1-1,5 соатга кўпайгани, лекин, темирйўл ва авиақатновлар сони ва сифати талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Шу боис тегишли мутасаддиларга:
- водий вилоятларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Урганч шаҳарларига ҳар куни авиарейсларни йўлга қўйиш;
- вилоят марказларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларига авиа ва темирйўл қатновларини 2 баравар кўпайтириш;
- камида 500 та эски типдаги вагонларни келгуси икки йилда реконструкция қилиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш;
- вилоятлар ҳудудидаги конгрес-холл, саройлар, меҳмонхоналар инфратузилмасидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
- швейцариялик мутахассислар билан бирга Бухоро, Зомин ва Бўстонлиқ туризм коллежларида меҳмонхона бошқаруви, сервис ва бошқа йўналишларда янги ўқув дастурлари асосида ўқитишни бошлаш;
- «Ипак йўли» туризм университетида меҳмонхона ва сервис соҳасида ўрта бўғин ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаб, йилига камида 1 минг нафар ёшларни ўқитиш топширилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси Ҳ.Ҳосилов 3 ойда ўз тизимида ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.
Мавзуга оид

13:48 / 11.03.2025
2025 йилда Ўзбекистонга 12 млн хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда

13:16 / 07.02.2025
Савдо ва хизматлар секторига ижтимоий солиқ имтиёзи узайтирилади, шартлар ўзгаради

12:35 / 07.02.2025
Президент: Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса – очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади

10:53 / 07.02.2025