Самарқанд ШҲТ саммитига тайёр (фото)

Фото: KUN.UZ
15-16 сентябр кунлари Самарқандда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ўтказилади.
Самарқандда ШҲТга аъзо мамлакат раҳбарлари сўнгги уч йилда илк марта юзма-юз кўришади. Шунингдек, саммитда биринчи марта ташкилот саммитида 15 мамлакат раҳбари иштирок этади.
Саммит бошланишига саноқли кунлар қолган паллада Самарқанд анжуманни ўтказишга тайёр. Шаҳар кўчаларига ШҲТ ва унга аъзо мамлакатлар байроқлари, саммитга бағишланган афишалар илинган. Саммит арафасида Самарқандда замонавий аэропорт, халқаро сайёҳлик маркази қурилди. Марказ ҳудудида жами 10 та объект бунёд этилди, 2 та 5 юлдузли, 6 та 4 юлдузли меҳмонхона, конгресс ҳолл ҳамда карвонсарой комплекси қурилди.
Анжуман арафасида қуриб битказилган «Боқий шаҳар» мажмуаси ҳам ташриф буюрувчи меҳмонлар эътиборидан четда қолмайди. Мажмуада миллий ҳунармандчилик устахоналари, миллий услубдаги чойхоналар, Чорсу шарқ бозори, барча вилоятлардан келган уста-ҳунармандларнинг ижод намуналаридан баҳраманд бўлиш мумкин.
Бир сўз билан айтганда, Самарқанд йирик сиёсий анжуманни ўтказишга ҳар томонлама тайёр. Анжуманга аллақачон хорижий меҳмонлар ташриф буюришни бошлаган. Самарқанд минтақадаги хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама этилиш учун қулай майдон бўлишга тайёр.
Мавзуга оид

16:41 / 12.03.2025
Самарқанддан учган самолёт двигателидаги носозлик туфайли аэропортга қайтди

22:47 / 08.03.2025
ШҲТ саммити Хитойнинг Тянцзин шаҳрида кузда бўлиб ўтади

12:12 / 06.03.2025
Самарқанддаги боғчада ҳам тарбиячи болаларни калтаклади

19:50 / 05.03.2025