Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зироат Мирзиёева: Атроф-муҳит ҳолатига ҳар биримиз жавобгармиз
“Zamin” фонди томонидан БМТнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури (UNEP), Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази ва Давлат экология қўмитаси кўмагида “Тоза ҳавонинг инсон ҳаёти сифати учун аҳамияти” мавзусида муҳокама ўтказилди.

Фото: Zamin фонди
“Zamin” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ўз кириш сўзида шундай деди:
— Сайёрамиз келажаги – ҳаммамизники, демак, атроф-муҳит ҳолатига ҳар биримиз жавобгармиз, ўзимиздан бошлаб хусусий секторгача, жамоат ташкилотларидан ҳукуматларгача – ҳаммамиз биргаликда иш олиб боришимиз шарт.
Бу борада амалларнинг катта-кичиги йўқ, атроф-муҳит учун барча ҳаракатлар: ўсимликларга зарар етказмаслик ёки кичик дарахт экиш ҳам, катта корхоналарда чиқиндиларни камайтириш ҳам ўта аҳамиятли.
“Zamin” фонди ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан “Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида эришилган натижалар тақдимот қилинди. Уларнинг энг асосийлари:
- “Ўзгидромет”нинг ҳаво ифлосланишини кузатиш масканлари (жами 63 та) ва 17 та ҳудудий лабораторияси ягона таҳлил марказига бирлаштирилди.
- Маълумотларни тўплаш ва эълон қилиш учун барчага очиқ бўлган AirUz платформаси (monitoring.meteo.uz веб-сайти ва AirUz мобил иловаси) яратилди.
- Тошкентда етакчи Horiba компаниясининг 2 та атмосфера ҳавоси ифлосланишини мониторинг қилиш автоматик станцияси ўрнатилди. Станцияларнинг барча маълумотлари IQAir халқаро платформасига интеграция қилинди.
- Ҳаво ифлосланишини мониторинг қилишнинг бешта халқаро стандарти уйғунлаштирилди ва жорий қилинди.
- “Ўзгидромет”нинг 50 нафардан зиёд ходими ҳаво мониторинги бўйича замонавий ахборот тизимларидан фойдаланиш ва автоматик станцияларни эксплуатация қилишга ўқитилди.
Яқин истиқболда Нукус, Урганч, Самарқанд, Жиззах ва Гулистонда биттадан ҳаво сифатини мониторинг қилиш автоматик станциясини ўрнатиш режалаштирилган, уларнинг маълумотлари ҳам IQAir билан интеграция қилинади.
Хорижий мутахассислар иштирокида минтақамизнинг табиий-иқлим хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда РМ2,5 ва PM10 ҳавони ифлослантирувчи моддаларнинг концентрациясига доир миллий меъёрлар ишлаб чиқилмоқда.
Тадбирда таъкидланганидек, бутун мамлакат бўйлаб ҳаво мониторингининг тўлақонли автоматлаштирилган тизимининг шакллантирилиши ифлослантирувчи моддаларни қайд этиш, уларнинг аномал концентрацияларини аниқлаш, шунингдек, тезкор бартараф этиш учун ифлослантириш манбаларини топиш имконини беради.
Давра суҳбати иштирокчилари ҳаво сифати бўйича меъёрларни қўллаш борасидаги халқаро тажриба билан танишдилар ҳамда мониторинг якунида ҳавони назорат қилиш чора-тадбирларини энг намунали халқаро амалиётга мувофиқ ҳолда биргаликда такомиллаштиришга келишиб олдилар.
PS: Мирзиёева Зироа́т Махму́довна (1964 йил 4 декабрь куни туғилган, Қўқон шаҳри, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР) – жамоат арбоби, муҳандис-иқтисодчи, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг рафиқаси.
Зироат Мирзиёева 1964 йил 4 декабрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. 1986 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини (ҳозирда “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети) муҳандис-иқтисодчи ихтисослиги бўйича тамомлаган. Ўзбек, рус ва инглиз тилларини билади. Икки нафар қизи ва бир нафар ўғли бор. Мумтоз ва миллий мусиқани хуш кўради, тарих билан қизиқади.
2020 йилдан буён Ўзбекистонда очиқ ва инклюзив муҳитни яратиш орқали аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш ва таълимни ривожлантириш масалалари бўйича қатор хайрия лойиҳаларини амалга ошираётган “Zamin” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раисидир.
Фонд фаолиятининг устувор йўналиши атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат. Кўкаламзорлаштириш, ҳаво сифати мониторингини автоматлаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ёшлар орасида экологик таълимни ривожлантириш, олис ҳудудларда тоза ичимлик суви билан таъминлаш каби масалалар бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ижтимоий ва экологик соҳалардаги долзарб масалаларга кўпроқ эътибор қаратиш мақсадида ҳам миллий, ҳам халқаро даражада қатор тадбирларни ўтказмоқда.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
2026 йилдан транспорт мажбурий суғуртаси бўйича суғурта суммаси чегараси икки баравар ошади
Авто | 13:55
-
Қалбаки дори воситалари ишлаб чиқарилган хонадон аниқланди
Жамият | 13:46
-
Россия ва Украина асирлар алмашинувининг тўққизинчи босқичини ўтказди
Жамият | 13:40
-
Ўзбекистоннинг Шри-Ланкадаги биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 13:34
Мавзуга оид

16:12 / 10.04.2025
Экологик носоз автомобиллар ҳайдовчиларига чора кўрилади

22:31 / 28.02.2025
Зироат Мирзиёева International inclusive hub фаолияти билан танишди

07:52 / 13.11.2024
Зироат Мирзиёева COP29'да Ўзбекистон миллий павилиони билан танишди

20:10 / 12.11.2024