Кейинги йилдан 14 та педагогик йўналиш сиртқи таълим шаклига қабул бўлмайди
Президент қарорига мувофиқ 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари 14 та таълим йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди.
Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, рўйхатда кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.
Педагогика соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган шахслар камида беш йиллик педагогик иш стажига эга экани «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.
Мавзуга оид

11:02
АҚШ Таълим вазирлиги ходимларининг деярли ярмини қисқартиради

09:21 / 10.03.2025
Хитой Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади

17:56 / 22.02.2025
Оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ўқувчи таълимига қандай таъсир қилади?

16:49 / 15.02.2025