БМТ бош котиби Украинага борди
Гутерреш Украина президенти Володимир Зеленский ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашади.

Фото: РИА Новости
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Львов шаҳрига келди. Бу ҳақда бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.
"Биз Львов шаҳрига келдик", - деди Дюжаррик.
Унинг сўзларига кўра, Гутерреш Украина президенти Володимир Зеленский ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашади.
Шунингдек, БМТ бош котиби жума куни Одессада бўлади. Кейинги куни эса Истанбулдаги мувофиқлаштириш марказига ташриф буюради.
Бош котиб Москвага боришни ҳозирча режалаштирмаяпти, дея қўшимча қилди Стефан Дюжаррик.
Мавзуга оид

17:17 / 07.03.2025
Ўзбекистон ва яна беш давлат нацистларни улуғлашга уринишларни қоралади

19:00 / 04.03.2025
БМТ тадқиқоти ёшларда глобал руҳий саломатлик инқирозини аниқлади

22:19 / 03.03.2025
БМТ Халқаро судига янги раис сайланди

08:23 / 25.02.2025