Маржона Худойқулова таэквондо бўйича жаҳон вице-чемпионига айланди
Болгариянинг София шаҳрида таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Фото: Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси
Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси хабарига кўра, мусобақа учинчи кунида -52 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Маржона Худойқулова совриндор бўлди.
Қайд этилишича, финалга қадар барча рақибаларини таслим қилган Маржонага ҳал қилувчи баҳсда бироз омад етишмади ва кумуш медални қўлга киритди.
Мусобақа биринчи куни ўзбекистонлик Гулшан Исмоилова бронза медалига эга чиққан эди.
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 7 августга қадар давом этади.
Мавзуга оид

22:27 / 04.12.2024
Улуғбек Рашитов жаҳоннинг 2024 йилдаги энг яхши таэквондочиси бўлди

20:07 / 08.08.2024
Улуғбек Рашитов Олимпиада финалига чиқди

08:05 / 21.06.2024
Ўзбекистон таэквондо миллий жамоаси Олимпиадада илк бор 5 спортчи билан қатнашади

00:13 / 03.09.2023