Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида Мобил-ID тизими жорий этилмоқда
Аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланишини осонлаштириш мақсадида бугунги кунда шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими ишлаб чиқилмоқда.
Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиевнинг сўзларига кўра, ушбу тизим фуқароларга электрон рақамли имзодан фойдаланмаган ҳолда барча давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратади.
Масалан, ҳозирда 3,1 миллиондан ортиқ фаол электрон имзо мавжуд бўлиб, уларнинг амал қилиш муддати 2 йилни ташкил этади.
Мобил-ID тизими эса, мобил алоқа хизматларидан фойдаланаётган 24 миллион аҳоли учун алоҳида флеш-картани олиб юрмасдан хизматлардан фойдаланиш имконини беради.
Мавзуга оид

16:16 / 15.02.2025
Автомобилга газ ускунасини ўрнатиш учун рухсатномани энди онлайн олиш мумкин

16:02 / 08.01.2025
Шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон нусхаси ҳам расман тан олинади

11:49 / 01.12.2022
1 декабрдан фуқаролик ва миграция соҳасида давлат хизматини кўрсатиш соддалаштирилади

14:02 / 03.08.2022