Европа бўйлаб кучли ёнғинлар. Фотолар
Европада иссиқ ҳарорат рекорди ўрнатилганидан бир ҳафта ўтиб ҳам қитъанинг кўплаб мамлакатлари кучли ўрмон ёнғинларига қарши курашишда давом этмоқда. Бу йили Европада ёнғинлар мавсуми одатдагидан эртароқ бошланди - бунга баҳор ноодатий тарзда қуруқ кечиши сабаб бўлди. Маҳаллий ҳукуматлар буни иқлим ўзгаришлари оқибатлари сифатида кўришмоқда.

Фото: EPA/Vostock-photo
Минглаб акр майдонлар ёниб кетган ва бутун қитъа бўйлаб минглаб одамлар олов яқинлашаётган ҳудудлардаги уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Қуйида Европанинг турли нуқталаридаги ҳолатларни акс эттирувчи драматик тасвирлар.
Испания
Пайшанба куни Канар оролларидаги Тенерифеда ҳам ёнғинлар бошланди. Олов бир неча шаҳар бўйлаб тарқалган, шамол эсиши ўт ўчириш ишларини қийинлаштирмоқда. Тенерифе аҳолисининг бир қисми уй жониворлари билан хавфсиз ҳудудларга кўчишига тўғри келмоқда.


Фото: Pablo Blazquez Dominguez/Getty Images

Фото: EPA/Vostock-photo

Фото: Zuma/ТАСС



Фото: EPA/Vostock-photo
Португалия

Фото: EPA/Vostock-photo

Фото: Octavio Passos/Getty Images
Франция
Қутқарувчилар гуруҳининг кунлар мобайнидаги саъй-ҳаракатлари туфайли Жиронда департаменти жануби-ғарбидаги иккита йирик ёнғин ўчоғини бартараф этишнинг уддасидан чиқилган. Олов ўз ортидан минглаб гектарларда вайронгарчиликлар қолдирган.

Фото: EPA/Vostock-photo

Фото: Jerome Gilles/NurPhoto via Getty Images
Италия

Фото: Luka Dakskobler/SOPA Images/LightRocket via Getty Images
Словения
Пайшанба ва жума кунлари мамлакат ғарбида, Италия билан чегарадош ҳудудларда ўрмон ёнғинлари кучайди. Краса туманидаги бир неча қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинган, минглаб ўт ўчирувчилар оловга қарши курашга жалб этилган, ўрмончилар эса олов йўлини тўсиш учун дарахтларни кесишмоқда.
Греция
Лесбос оролининг туристик районидан сайёҳлар ва маҳаллий аҳолини эвакуация қилишга тўғри келди. Ўрмон ёнғинлари аҳоли яшаш уйларигача етиб келган, пляж курортидаги объектларга ҳам ўт кетган.

Фото: АР/ТАСС

Фото: АР/ТАСС
Мавзуга оид

23:25 / 04.03.2025
Японияда ўрмон ёнғинлари 2,6 минг гектар майдонни қамраб олди

18:41 / 28.02.2025
Японияда уч кундан бери ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. 3 минг киши эвакуация қилинди

00:28 / 15.01.2025
Калифорнияда ёнғинлар оқибатида кўрилган зарар 275 млрд долларга баҳоланмоқда

20:07 / 09.01.2025