Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда уйида эшак сўйиш билан шуғулланган эр-хотинга жазо тайинланди
Оила бошлиғи ўн суткага қамалган ва энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдорида жаримага тортилган. Унинг хотинига энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида жарима белгиланган.

Видеодан кадр
Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида эшак суйиш билан шуғулланган оила аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат юзасидан қонунбузарларга суд қарори эълон қилинган.
Эшонқудуқ маҳалласи Абдуҳамид қишлоғидаги хонадонлардан бирида эшак сўйиб келингани ҳақида хабарлар тарқалгач, масъуллар ҳолатни ўз назоратига олгани айтилганди.
Ғузор туманидаги мактаб интернатда ўтказилган сайёр суд мажлисида ўз хонадонида эшак сўйишни касб қилиб олган фуқаро Н.Р. ва унинг турмуш ўртоғи С.А.нинг хатти-ҳаракатлари кўриб чиқилган ва ҳолат юзасидан қарор чиқарилган.
Унга кўра, фуқаро Н.Р.га нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 2-қисми ва 161-моддаси (шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш) билан 10 сутка қамоқ жазоси тайинланган.
Бундан ташқари, Н.Р.га энг кам иш ҳақининг уч баробари, унинг хотини С.А.га нисбатан эса МЖтКнинг 111-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида жарима белгиланган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Евроиттифоқ етакчилари Пашинянни қўллаб-қувватлашга ваъда берди
Жаҳон | 08:49
-
Кая Каллас АҚШдан Украинага ёрдам юкини бўлишишни сўради
Жаҳон | 08:38
-
ЕИ Россиянинг хориждаги беқарорлаштирувчи ҳаракатлари учун санкциялар киритди
Жаҳон | 08:34
-
Россия дронларининг Харкивга ҳужумида камида 3 киши жабрланди
Жаҳон | 08:15
Мавзуга оид

15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди

10:59 / 11.03.2025
Каттақўрғонда эшак сўйиб, гўштини сотиб келган шахслар аниқланди

15:46 / 03.10.2023
Бухоролик эркак “Ёр-ёр” кўрсатуви орқали танишган ғузорлик аёлни ўлдириб қўйди

10:19 / 09.04.2023