Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
100 минг долларлик хонадонлар. Inshoot нигоҳида – Darhon Avenue
“Inshoot” лойиҳасининг янги сони Тошкент марказида неоклассика услубида қурилган Darhon Avenue турар жой мажмуасига бағишланди. Муаллифлар мажмуа ва ундаги хонадонлар билан танишиб, кўпчиликни қизиқтирадиган саволларга лойиҳа раҳбаридан жавоб олди.

10 қаватдан иборат, Мирзо Улуғбек туманида қурилган Darhon Avenue'нинг лойиҳаси пухта ўйланган, ҳудудида қулай кириш йўли, автотураргоҳ ва болалар майдончаси бор.
“Хонадон харид қилишда барча биринчи ўринда унинг жойлашувига катта эътибор қаратади. Биз ҳам шу каби омилларни ҳисобга олиб, шаҳар маркази – Дархон мавзесини танлаганмиз”, дейди мажмуа раҳбари Ғулом Маҳкамов.
Премиум-класс хонадонларнинг нархи қанча? Ғулом Маҳкамовнинг айтишича, ҳозирда Тошкентда премиум-классдаги уйларнинг ўртача нархи квадратига 10 миллион сўмдан бошланади. Премиум-класс даражасидан бир поғона паст хонадонларнинг нархи ўртача 7-8 миллионга тенг.
“Танланган ҳудуд ва мажмуанинг қурилишида ишончли ва юқори сифатли хомашёлардан фойдаланилгани сабабли премиум-классдаги хонадонлар нархи баландроқ бўлади. Бизда 54,34 квадратдан 302 квадрат метргача майдонга эга хонадонлар сотилади, улардан энг талабгири – кичик ҳажмли хонадонлардир. Сабаби – аксарият мижозларимиз хонадон харид қилиб, уни ижарага беради, шунинг учун уларга кичикроқ майдондаги хонадонлар қулай”, дейди суҳбатдошимиз.
Мажмуада қўриқланадиган “ёпиқ ҳовли” концепцияси жорий этилган. Ҳовли марказида фаввора бор. Автотураргоҳни қисман болалар майдончасининг остига жойлаштириш орқали ҳам майдончани кенгайтиришга, ҳам автомобилларни ёғингарчиликдан пана қилишга эришилган.
Иншоот фасади рангларида оч қаймоқ ранг ва кулранг моҳирона уйғунлаштирилган; классика услуби элементларига кўзингиз тушади. Фақат 2-3-қаватларда очиқ балкон бор. Балконлар жойлашувига қараб 2 хил – анъанавий ва француз услубида.
Биз 9-қаватдаги таъмирланган хонадонлардан бири билан танишдик. 94 квадрат метрли хонадоннинг энг эътиборимизни тортган жиҳати – меҳмонхонанинг айлана шаклида экани. Шунингдек, деразаларнинг барчаси полгача узайган французча услубда ишланган.
Худди шу типдаги, ҳали таъмирланмаган хонадонни ҳам кўздан кечирдик. Барчаси ҳақида батафсил видео орқали танишинг. Янги “Inshoot” лойиҳаси ҳақидаги фикр-мулоҳазаларингизни изоҳларда кутиб қоламиз.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Нукус - Оқтов йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон | 15:55
-
Россияда Белгороддаги ўғирлик учун миллиард рубл ундирилмоқчи
Жаҳон | 15:49
-
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 70 млрд долларга яқинлашди
Ўзбекистон | 15:21
Мавзуга оид

09:17 / 14.04.2025
9 та хонадон учун трансформатор ўрнатиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

08:10 / 24.01.2025
2025 йилда реновация асосида 20 минг хонадон қурилади

10:14 / 29.04.2024
Янги қурилаётган хонадонлар учун тўланган пулларни ўзлаштирганликда гумонланган икки шахс қидирувга берилди

08:24 / 22.06.2023