Туризм ва спорт вазирлиги яна иккига ажратилди

Фото: Kun.uz
18 феврал куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.
Мажлисда, шунингдек, спортни ривожлантириш вазири лавозимига Адҳам Икромов номзоди ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланди. Адҳам Икромов Савдо-саноат палатаси раиси лавозимини тарк этиши ёки этмаслиги ҳозирча маълум эмас - у 2017 йилдан буён палатага раислик қилиб келади.
2021 йил апрел ойида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бирлаштирилиб, Туризм ва спорт вазирлиги тузилган, вазир лавозимига Азиз Абдуҳакимов тайинланган эди. Эндиликда мазкур вазирлик негизида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги тузилмоқда. Бу ўзгариш ҳақида бугунга қадар жамоатчиликка маълум қилинмаган эди.
2021 йилга қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти сифатида фаолият юритган тузилма ўтган йили янги тузилган вазирлик тизимига ўтказилиб, Маданий мерос агентлиги сифатида қайта ташкил этилганди.
Мавзуга оид

13:48 / 11.03.2025
2025 йилда Ўзбекистонга 12 млн хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда

08:46 / 10.03.2025
Тошкентда маданий мерос объекти ёнида ноқонуний қурилиш тўхтатилди

18:01 / 13.02.2025
Ўзбекистон қишки Осиё ўйинлари тарихида иккинчи яхши натижасини кўрсатди

15:12 / 13.02.2025