Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мьянмада ҳарбийлар ҳужумидан кейин 35 кишининг ёниб кетган жасади аниқланди

Фото: KNDF
Мьянманинг Карен штатидаги қишлоқлардан бири ёнида камида 35 кишининг ёниб кетган жасади аниқланди. “Карен миллий иттифоқи” қуролланган этник гуруҳи ушбу қотилликларда ҳарбийларни айблади, деб хабар берди Myanmar Now нашри.
Қурбонлар орасида аёллар ва болалар бор. Жасадлар 8та ёниб кетган автомобил ва 5та мотоцикл ёнида аниқланган. Воқеа жойида Save the children (Болаларни асрайлик) халқаро хайрия ташкилотининг 2 нафар ходими бедарак йўқолган. Ташкилот вакили ёниб кетган автомобиллар орасида ушбу ходимларга тегишли автомобил ҳам бўлганини маълум қилган.
“Save the Children мьянмалик ҳарбийларнинг бу ҳужумини қоралайди. 2 нафар ходимимиз қўшни қишлоқда инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиб, уйларига қайтаётганда ҳужум жойидан ўтишган ва ҳамон улардан дарак йўқ”, деб айтилган ташкилот баёнотида.
Мьянмада 1 февралда ҳарбийлар давлат тўнтарувини амалга ошириб, мамлакат раҳбариятини ҳибсга олганди. Шундан кейин ҳарбийларга қарши бошланган оммавий норозиликлар ҳанузгача давом этиб келмоқда. Ҳуқуқни ҳимояловчи ташкилотлар маълумотларига кўра, норозиликлар давомида 850дан кўпроқ намойишчи ўлдирилган.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Россия билан янги музокаралар санасини айтди
Жаҳон | 00:39
-
Олмазорда водород пероксидининг тарқалиши, ОТМ қабул квоталарининг тасдиқланиши, Тошкентдаги кўчатхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:55 / 21.07.2025
-
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди
Ўзбекистон | 23:35 / 21.07.2025
-
20 дан ортиқ давлат Исроилдан Ғазодаги урушни тўхтатишни ва инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришни талаб қилди.
Жаҳон | 23:30 / 21.07.2025
Мавзуга оид

11:22 / 14.07.2025
Термизда Ўзбекистон–Россия ҳарбийларининг биргаликдаги ўқув машғулоти бошланмоқда

17:47 / 30.05.2025
Нигерияда жангариларга қурол сотиб келган аскарлар ушланди

15:15 / 17.05.2025
Украинага ҳалок бўлган 909 ҳарбийнинг жасади қайтарилди

14:23 / 17.05.2025