Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кимошди савдосида Ван Гогнинг учта асари 154 млн долларга сотилди

Фото: Forbes Staff
Голланд рассоми Винсент Ван Гог 1888 йилда чизган «Буғдой ғарами» пейзажи Christie's аукционида 35,8 млн долларга сотилди.
Рассомнинг вафотидан сўнг сурат унинг укаси Тео ихтиёрига ўтган. 1913 йилда суратни Германияда яшаган яҳудий саноатчиси Макс Мейровский сотиб олган. У кейинчалик суратни сотиб, мамлакатни тарк этган.
1940 йилда нацистлар Парижга бостириб кирган вақтда сурат Францияда яшаган банкир Александрин де Ротшилд коллекциясида бўлган. Урушнинг илк йилида де Ротшилд Швейцарияга қочиб кетган. Нацистлар унинг коллекциясини мусодара қилган.
1978 йилда «Буғдой ғарами»ни техаслик нефт магнати Эдвард Лохриж Кокс сотиб олган.
Christie's аукционида Ван Гогнинг яна икки асари 46,7 млн ва 71,4 млн долларга сотилди. Унинг учта асари қиймати қарийб 154 млн долларни ташкил этди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди
Ўзбекистон | 23:51 / 10.07.2025
-
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди, ўзбекистонликлар томонидан Шенген визаси учун топширилган аризалар сони ошди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:48 / 10.07.2025
-
Зеленский Украинанинг АҚШдаги элчисини алмаштирмоқчи эканини тасдиқлади
Жаҳон | 23:42 / 10.07.2025
-
Россиялик фермерлар ҳосилни йиғиш учун мигрантлар етишмаётганидан шикоят қилди
Жаҳон | 23:17 / 10.07.2025
Мавзуга оид

18:44 / 07.04.2025
Ван Гогнинг сўнгги картинаси билан боғлиқ суд можаролари якунланди

21:40 / 27.09.2024
Ван Гогнинг «Кунгабоқарлар»ига шўрва сепган фаоллар озодликдан маҳрум этилди

08:05 / 03.08.2024
Ван Гогнинг қабрини қазиган беларуслик ЕИдан чиқариб юбориляпти

09:49 / 07.08.2017