«Калмар ўйини» криптовалютаси 2300 фоизга қимматлашди
1 цент атрофида сотила бошлаган «Калмар» криптовалютаси қисқа вақт ичида 2,34 долларга кўтарилди.

Фото: Netflix
Netflix платформаси орқали намойиш этилган ва бутун дунёда машҳур бўлиб кетган «Калмар ўйини» сериалининг криптовалютаси чиқарилди.
«Калмар» криптовалютаси сешанба куни 1 цент атрофида сотилган бўлса, жума куни унинг нархи 2,34 долларга кўтарилган.
Нархларнинг кескин кўтарилиши натижасида криптовалютанинг бозор капиталлашуви 184 миллион долларга етди.
«Бундай тангалар инвесторларни тезда ҳаяжонлантиради, бу эса ваҳшиёна оширилган нархларга олиб келади. Натижада бу каби чайқовчиликка берилиб кетган содда чакана инвесторлар катта йўқотиш хавфига дуч келишади», дейди Корнел университети иқтисодчиси Эсвар Прасад.
Маълумот учун, Жанубий Кореянинг «Калмар ўйини» сериалида ижтимоий тенгсизлик ғояси ифода этилган бўлиб, воқеалар замонавий Сеулда юз беради. 456 кишидан иборат гуруҳга йирик миқдордаги маблағни ютиб олиш имкониятини берувчи болалар ўйинларини ўйнаш таклиф этилади, аммо ўйинда ютқазганлар ҳаёт билан видолашишига тўғри келади.
Bloomberg маълумотларига кўра, корейс сериали Netflix томонидан 21,4 миллион долларга харид қилинган ва компания сериал орқали 900 миллион долларга яқин фойда кўрган.
Мавзуга оид

17:12
Россия Хитой ва Ҳиндистон билан нефт савдосида криптовалютадан фойдаланаётгани маълум бўлди

19:31 / 30.12.2024
Чеченистонда криптовалюта майнинги билан шуғулланувчилар террорчиларга тенглаштирилади

23:07 / 28.12.2024
Черногорияда қўлга тушган криптомагнат АҚШга экстрадиция қилинади

16:11 / 28.12.2024