Жаҳон | 17:39 / 17.09.2021
6034
1 дақиқада ўқилади

Россияда AstraZeneca вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Россия саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Василий Осьмаковнинг сўзларига кўра, ички бозор учун маҳаллий вакциналарнинг ўзи етарли.

Фото: РИА Новости

Россиянинг "Р-Фарм" фармацевтика компанияси Оксфорд университети лицензияси бўйича AstraZeneca вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Василий Осьмаков маълум қилди.

"Россияда хориж вакциналари ишлаб чиқарилмоқда, "Р-Фарм" экспорт учун AstraZeneca вакцинасини ишлаб чиқармоқда", - деди Осьмаков.

Унинг сўзларига кўра, ички бозор учун маҳаллий вакциналарнинг ўзи етарли.

"Р-Фарм" директори Василий Игнатьев май ойида компания июнда Оксфорд университети ва AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлашини айтганди.

Мавзуга оид