Хоразм вилоятида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ер сотиш билан боғлиқ бир қанча фирибгарлик ҳолатлари фош этилган.

Жумладан, фуқаро М.Қ. бошқа бир фуқарога Хонқа туманида захирадаги 1 сотих ер майдони ажратилиши учун танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 7 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Тупроққалъа ҳамда ДХХ Ҳазорасп туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар И.Ю. ва М.Я. бошқа бир фуқарога Тупроққалъа тумани ҳудудидан уй-жой қуриш учун захирадаги 12 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

23:32 / 15.03.2025
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

15:27 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?

21:22 / 07.03.2025
Фирибгарлар Сингапур бош вазири дипфейк видеосидан фойдаланиб криптовалюта сотди

11:39 / 24.02.2025