Урганч – Истанбул – Урганч мунтазам қатнови тикланди

Фото: KUN.UZ
«Uzbekistan Airways» АЖ 2021 йил 4 июлдан бошлаб Урганч – Истанбул – Урганч йўналиши бўйича мунтазам қатновларни тикламоқда.
Парвозлар ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади.
Урганч – Истанбул йўналишида авиачипта 2 935 000 сўмдан, Урганч – Истанбул – Урганч йўналиши бўйича авиачипта нархи эса 4 282 000 сўмдан бошланади.
Қайд этилишича, авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.
Мавзуга оид

20:49 / 19.03.2025
Эрдўған офиси Истанбул мэрининг ҳисбга олинишига изоҳ берди

15:45 / 16.03.2025
Бухоро—Истанбул рейси техник сабабларга кўра кечиктирилди

19:55 / 27.02.2025
Истанбулда Россия ва АҚШ музокаралари бўлиб ўтди

17:14 / 20.02.2025