Ўзбекистон | 17:08 / 05.06.2021
5746
3 дақиқада ўқилади

Мактаб ва академик лицейлар рейтингини аниқлаш бўйича низомлар тасдиқланди

3 июн куни Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда академик лицейлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланган.

Белгиланишича:

  • умумий ўрта таълим муассасаси директори, унинг ўринбосарлари, педагог ходимлар фаолиятига баҳо бериш белгиланган тартибда тасдиқланган таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонлари асосида ҳисобланган натижаларга мувофиқ амалга оширилади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда уларнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятига баҳо беришда рейтинг натижалари инобатга олинади.
  • академик лицейлар фаолиятининг самарадорлиги бўйича мониторинг юритилади, рейтинг кўрсаткичи паст бўлганларига нисбатан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан чора-тадбирлар белгиланади ва амалга оширилади.

Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳар йили 1 сентябрга қадар:

  • Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда академик лицейлар рейтингини эълон қилади.

Мазкур қарор билан мактаблар рейтингини аниқлаш тартибига бир қатор янгиликлар киритилган.

Низом билан умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш методикаси тасдиқланди.

Унга кўра, мактаблар рейтингини аниқлашда:

  • 11-синф битирувчилари томонидан олий таълим муассасаларига киришда тўплаган баллари;
  • ОТМга ўқишга кирганлар салмоғи;
  • ўқувчиларнинг билим даражаси;
  • педагогларнинг сифати (салоҳияти);
  • ўқувчи ва ўқитувчиларнинг чет тилларини билиш даражаси;
  • ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида ўтказиладиган ижтимоий сўровнома натижаси;
  • таълим муассасасида маънавий-маърифий ва ўқув тарбиявий муҳит (Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган беш ташаббус доирасида қилинган ишлар асосида) каби кўрсаткичлар инобатга олинади.

Шунингдек, академик лицейлар рейтингини аниқлашнинг янги мезонлари ва ҳисоблаш методикаси тасдиқланди.

Унга кўра, мазкур жараёнда қуйидаги кўрсаткичларга эътибор қаратилади:

  • ўқишга кириш учун ҳужжат топширган талабгорлар сонининг белгиланган қабул параметрига нисбати (рақобат кўрсаткичи);
  • олий таълим муассасаларига қабул қилинган ўқувчилар улуши;
  • рейтинг аниқланган йилда нуфузли халқаро ва республика фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида ғолиб бўлган (совринли ўринларни қўлга киритган) академик лицейлари ўқувчилари улуши;
  • чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисида миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар улуши;
  • илмий даражали, чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисида миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган асосий штатдаги педагоглар улуши;
  • хорижий педагоглар, шунингдек, халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингларида биринчи 1 000таликка кирган ОТМ дипломларига эга бўлган маҳаллий педагоглар улуши;
  • академик лицейдаги маънавий-маърифий ва ўқув-тарбиявий муҳит.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди