Немис тилида пандемия билан боғлиқ 1200дан кўпроқ янги сўз пайдо бўлди
Немис тилида коронавирус пандемияси бошидан бери у билан боғлиқ 1200дан кўпроқ янги сўз пайдо бўлди. Ушбу сўзлар пандемия вақтида долзарб бўлган ижтимоий масофалашув, эмлаш, карантиндан толиқиш ва ўзини яккалаш билан боғлиқ.

Фото: DPA
New York Post нашрининг ёзишича, пандемия немис тилида сўзлар танқислиги муаммосини юзага келтирди. Янги сўзларга эҳтиёж фуқароларнинг пандемия шароитидаги янги турмуш тарзи билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлди.
Таъкидланишича, луғатнинг янги сўзлар билан бойиши аҳоли ўртасида хавотирланиш даражасини камайтиради. Берлин oзод университети доктори Кристин Мерснинг таъкидлашича, немислар шу тариқа бироз тинчланадилар.
«Дунёда янги ҳодисалар юз берганда, биз улар учун янги номлар қидирамиз. Номсиз ҳодисалар одамларда қўрқув ва ожизлик ҳиссини туғдиради. Бироқ биз нарса-ҳодисалар номини билсак, у ҳақда бемалол гаплаша оламиз. Бу инқироз вақтида жуда муҳимдир», деб айтган мутахассис.
Қуйида немис тилида пандемия билан боғлиқ пайдо бўлган сўзлардан бир нечтаси келтирилган:
- Balkonsänger – балконда куйловчи.
- Maskentrottel – бурнини беркитмаган ҳолда ҳимоя ниқоби таққан одам.
- Hamsterkauf – ваҳимада озиқ-овқат захиралаш.
- Anderthalbmetergesellschaft – 1,5 метр масофага амал қилиши лозим бўлган жамият ёки «бир ярим метрлик жамият».
- Coronamüde – COVID-19’дан толиқиш.
- Impfneid – эмланганларга ҳасад қилиш.
- Coronadiktatur – COVID-19 диктатураси.
- Impfzwang – мажбурий эмлаш.
Бу ўринда бир қатор мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳаттоки Иккинчи жаҳон уруши ҳам немислар сўз бойлигига таъсир қила олмаган.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади
Жаҳон | 23:23
-
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00
-
Европарламентда Huaweiʼга алоқадор коррупция иши сабаб тинтув ва ҳибсга олишлар бўлиб ўтди
Жаҳон | 22:55
-
ЖССТ: Қизамиқ қайтди ва бу ташвишли сигнал
Жаҳон | 22:14
Мавзуга оид

10:41
Германия разведкаси: COVID-19 пандемияси Хитойдаги сизиб чиқиш сабабли юзага келган

15:37 / 21.02.2025
Хитойда кўршапалаклар орасида янги коронавирус аниқланди

19:01 / 20.02.2025
Россияга чет элликлар оқими пандемиядан олдинги даражага қайтди

20:02 / 31.12.2024