«Ёш китобхон» танлови республика босқичи ғолибларига мукофотлар топширилди

Жорий йил 9 апрел куни “Ёш китобхон” танловининг республика босқичи ғолиблари аниқланди. Беш муҳим ташаббус доирасида ўтказилган танловда 300 минг нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Ҳар бир ҳудуддан 3та ёш тоифаси бўйича бир нафардан, жами 42 нафар ғолиб республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Танловнинг республика босқичи телевизион тарзда ўтказилди. Шартлар якунига кўра 10-14 ёшлилар ўртасида 1-ўринга Фарғона вилоятидан Муҳаммадфозил Исмоилов муносиб топилди. Бу ёш тоифасида 2-ўрин қорақалпоғистонлик Айнура Алимжоновага, 3-ўрин хоразмлик Жавоҳир Каримовга насиб этди.
15-19 ёшлилар ўртасида 1-ўринни Тошкент шаҳридан Мафтуна Умарова қўлга киритди, кейинги ўринларда қашқадарёлик Муниса Норқобилова ҳамда Андижон вилоятидан келган Дилнавоз Ҳайитаҳматовани кўриш мумкин.
20-30 ёшли иштирокчилар орасида андижонлик Фотима Мамталиева, 2-ўринда бухоролик Шамшода Ҳамдамова, 3-ўринда сурхондарёлик Санжар Шотемировлар эълон қилинди.
Ҳар бир ёш тоифаси бўйича ғолибларга 1-ўринга “Спарк” автомашинаси, 2-ўринга 30 миллион сўмдан, 3-ўринга эса 15 миллион сўмдан пул мукофоти топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 5-9 апрел кунлари “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтиши маълум қилинган эди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Тасодифий, лекин яхши контекст” — экспертлар Озарбойжонга ташрифнинг геосиёсий аҳамияти ҳақида
Жаҳон | 23:21
-
Францияда авиадиспетчерлар иш ташлаш эълон қилди. Бу Европада 1,5 мингта рейснинг бекор қилинишига олиб келади
Жаҳон | 22:35
-
Тошкентдан Балига тўғридан-тўғри рейс қўйилди
Жамият | 22:05
-
«Россия ўз мақсадларига эришади». Путин Трамп билан навбатдаги мулоқотида нима ҳақда гаплашди?
Жаҳон | 22:00
Мавзуга оид

17:00 / 05.04.2025
“Ёш китобхон” танловининг 2024-2025 йилги мавсуми ғолиблари аниқланди

17:35 / 27.04.2024
«Cobalt’ни турмуш ўртоғимга совға қилдим» – китобхонлик танловида ютган ёш она ҳикояси

13:24 / 05.03.2024
8-синф ўқувчиси китоб ўқиб дадасига Cobalt совға қилди – у буни қандай уддалади?

18:52 / 11.04.2019