Хивада икки йилда 20тадан 5-7 қаватли уйлар қурилади

Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2022 йилларда Хива шаҳрини комплекс ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Микрокредитбанк” АТБ, Хива шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилган 2021-2022 йилларда Хива шаҳрини комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланади.
Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
- Хива шаҳрида 2021-2022 йилларда ҳар йили 20тадан 5-7 қаватли уйлар қурилишини ташкил этиш;
- “Ичан-қалъа” ва “Дешон-қалъа” мажмуалари ўрта қисмида жойлашган, бироқ улар меъморий қиёфасига мос келмайдиган турар ва нотурар жой биноларини шаҳар бошқа қисмига кўчириш, шу муносабат билан фуқаролар ҳамда юридик шахсларга етказилган зарар ўрнини Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарорида кўрсатилган тартибда қоплаш чораларини кўради.
Хива шаҳар ҳокимлиги ўз маъмурий биносига эга эмаслиги сабабли ҳозирда Хива шаҳар, Нажмиддин Кубро кўчаси, 27-уйда жойлашган Халқ демократик партияси Хива шаҳар кенгаши биносидан ижара асосида фойдаланаётганини инобатга олиб:
- Адлия вазирлиги балансида бўлган, ҳозирда фойдаланилмаётган эски нотариус биносини белгиланган тартибда Халқ демократик партияси Хива шаҳар кенгаши балансига;
- Халқ демократик партияси Хива шаҳар кенгаши балансида бўлган бинони Хива шаҳар ҳокимлиги балансига;
- Хива шаҳар ҳокимлиги балансида бўлган, янги қуриб ишга туширилган давлат хизматлари маркази биносини Адлия вазирлиги балансига беғараз ўтказиб бериш бўйича Халқ демократик партияси марказий кенгаши, Адлия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлигининг таклифлари маъқулланади.
Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда “Ичан-қалъа” давлат музейи қўриқхонаси қошида “Маданий мерос объектларини реставрация қилиш, тиклаш ва таъмирлаш” ДУК фаолиятини ташкил этиб, юқори малакали ҳамда тажрибага эга бўлган маҳаллий ва хорижий уста-реставраторларни жалб қилиш чораларини кўради.
Мавзуга оид

09:02 / 03.04.2025
Тошкентда уй ичида қулфланиб қолган кекса аёлга ёрдам кўрсатилди

08:53 / 31.03.2025
Тошкент туманида меъёрий талабларга жавоб бермайдиган объект қурилиши тўхтатилди

13:21 / 24.02.2025
“Янги Ўзбекистон” массивлари учун янги ҳудудлар урбанизация тамойилларига мувофиқ танланади

15:08 / 18.01.2025