Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида электроскутер ишлаб чиқарувчи 4та завод очилади
Кейинги 2 йил ичида «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида 3 та, Учкўприк туманида эса 1 та электроскутер, велосипед ва электромотороллер ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод очилиши кутилмоқда. Бу – президент қарорида белгиланган.

Иллюстратив фото
«Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» президент қарори имзоланди.
Қарорга асосан, 2021–2022 йилларда электроскутерлар, велосипед ва электромотороллер ишлаб чиқаришга ихтисослашган 4та завод ишга туширилиши режалаштирилган.
Барча лойиҳалар хусусий тадбиркорларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилиб, улардан учтаси «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида бўлиши кўзда тутилган.
Хусусан, Bicycle Tranding Invest корхонаси йилига 4,5 минг электроскутер ишлаб чиқаришга 1,5 миллион доллар сармоя киритади. Лойиҳанинг ишга туширилиши 2021 йилнинг ноябр ойига мўлжалланган.
Stroy Plast фирмаси йилига 1,5 минг электроскутер, 5 минг электромотороллер ва 500 та велосипед ишлаб чиқаришга 505 минг доллар сармоя киритиши белгиланган. Ишлаб чиқариш жараёнининг бошланиши 2022 йилнинг март ойига режалаштирилган.
Шунингдек, Velomax корхонаси йилига 20 минг электроскутер ишлаб чиқаришга 4 миллион доллар сармоя киритади. Лойиҳани ишга тушириш 2022 йил декабрга мўлжалланган.
Бундан ташқари, Technoworld корхонаси йилига 2 минг электромотор ва скутер ишлаб чиқаришга 2,2 миллион доллар сармоя киритади. Бу лойиҳа Учкўприк туманида амалга оширилиб, 2022 йил июнь ойида ишга туширилиши кўзда тутилган.
Умуман, қарор билан, электротехника саноатида 136та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга қатор имтиёзлар берилиб, Электр электротехника саноатини ривожлантириш жамғармасига 75 миллиард сўм ажратиладиган бўлди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистоннинг Беларусдаги туризм элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 08:51
-
Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланувчилар «террорчилар рўйхати»га кирди
Жаҳон | 08:40
-
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи
Иқтисодиёт | 08:30
-
АҚШ собиқ давлат котиби Райс Трампнинг Россияга ултиматумини қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 08:18
Мавзуга оид

13:34 / 05.07.2025
Фарғонадаги Malibu иши: ҳайдовчи вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг турмуш ўртоғи экани маълум бўлди

14:39 / 26.06.2025
Фарғонада фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

16:36 / 17.06.2025
Шоҳимардон ва Сўхга боришдаги постлар 24 соатлик иш тартибига ўтмоқда

08:40 / 07.06.2025