АҚШ президенти Гуантанамо қамоқхонасини ёпмоқчи
Барак Обама 2007 йилги сайловолди кампанияси чоғида ушбу қамоқхонани ёпишга ваъда берганди. Обаманинг ҳаракатларига аксарият қисми республикачилардан иборат бўлган АҚШ конгресси қаршилик қилганди.

Фото: DPA
Америка президенти Жозеф Байден 2025 йилгача Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш ниятида. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Женнифер Псаки маълум қилди.
"Мақсад ва ниятларимиз худди шундай", - деб таъкидлади у.
Псакининг қўшимча қилишича, Байден жамоаси "аввалги маъмуриятдан мерос қолган ҳозирги ишларнинг боришини баҳолаш" устида ишламоқда.
Барак Обама 2007 йилги сайловолди кампанияси чоғида ушбу қамоқхонани ёпишга ваъда берганди. Ўз навбатида, 2016 йилда Доналд Трамп ўз сайловолди кампанияси вақтида Гуантанамо қамоқхонасини ёпмаслиги ва "уни ёмон йигитлар билан тўлдиришини" айтганди.
Обаманинг ҳаракатларига аксарият қисми республикачилардан иборат бўлган АҚШ конгресси қаршилик қилганди.
Трамп 2018 йил январда қамоқхона ёпилмаслиги тўғрисидаги фармонни имзолади. 2019 йил апрелида Гуантанамода 40 нафар маҳбус бор эди.
Мавзуга оид

20:59 / 30.01.2025
«Ёмондан ёмонлар учун». Трамп ноқонуний мигрантларни Гуантанамога юборишни буюрди

17:31 / 07.01.2025
АҚШ Гуантанамодаги 11 нафар маҳбусни озод этди

20:17 / 01.01.2025
Гуантанамо қамоқхонаси очилганидан бери ҳибсда сақланган Тунис фуқароси озод этилди

19:03 / 12.01.2022