«Тарбия» дарсини қайси фан ўқитувчилари ўтиши маълум қилинди
2020/21 ўқув йили 3-чоракдан бошлаб, Ўзбекистон мактабларида 1-синфдан 9-синфгача, ҳафтасига 1 соатдан «Тарбия» фани ўқитилмоқда.

Фото: Республика таълим маркази
Республика таълим маркази ахборотига кўра, янги фанни:
- 1–4-синфларда бошланғич синф раҳбарлари;
- 5–11-синфларда аввал «Ватан туйғуси», «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари» фанларидан дарс берган ўқитувчилар;
- «Тарих», «Она тили ва адабиёт» ўқитувчилари ўқитади.
Kun.uz марказ матбуот хизматидан олган маълумотга кўра, ҳозирда «Тарбия» фанининг 1–9-синфгача дарсликлари нашр этиб бўлинган, аммо тарқатиш билан боғлиқ баъзи муаммолар сабабли айрим мактабларга етиб бормаган бўлиши мумкин.
Дарсликнинг қардош тиллардаги ва рус тилидаги талқини ҳам чоп этилган.
10–11-синфлар учун бу дарс 2021-2022-ўқув йилидан бошланиши кўзда тутилмоқда.
Республика таълим маркази тавсиясига кўра, дарс соатларини «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимлаш лозим.
Эслатиб ўтамиз, «Тарбия» фани мактабларда «Одобнома», «Ватан туйғуси», «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари» ҳамда «Дунё динлари тарихи» фанларини бирлаштирган ҳолда жорий этилган.
Мавзуга оид

10:25 / 12.12.2024
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади

14:47 / 04.12.2024
Германияда мактабга кечиккан ўқувчиларга жарима солиш бошланди

13:56 / 04.12.2024
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида энг яхши натижа кўрсатган мактабга электромобил берилади

22:48 / 03.12.2024