Эрон ХАЭА инспекторларини мамлакатдан чиқариб юбориш билан таҳдид қилди
Теҳрон АҚШнинг Эронга қарши санкциялари бекор қилинишини талаб қилмоқда.

Фото: Getty Images
Агарда АҚШнинг Эронга қарши санкциялари 21 февралгача тўхтатилмаса, Теҳрон Халқаро атом энергияси (ХАЭА) инспекторларини мамлакатдан чиқариб юборади. Бу ҳақда Эрон парламенти аъзоси Аҳмад Амирободий маълум қилди.
"Агарда Эрон Ислом Республикасига қарши санкциялар 21 февралгача бекор қилинмаса, биз Халқаро атом энергияси инспекторларини мамлакатдан ҳеч шубҳасиз чиқариб юборамиз", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mehr агентлиги.
"Америкаликларга бир ой муҳлат берамиз, чунки АҚШнинг янги маъмурияти 21 январда иш бошлайди. Уларда санкцияларни бекор қилиш бўйича чора кўриш учун 21 февралгача вақт бор, акс ҳолда Эрон Ислом Республикаси ўз халқини ҳимоя қилишга киришади", - деди Амирободий.
Унинг таъкидлашича, Эрон ядровий дастури бўйича келишувдаги асосий мақсадлардан бири санкцияларнинг бекор қилиниши бўлиб, бу амалга ошмаган.
2015 йилда Эрон ва Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ, Франция ядровий дастур бўйича келишув имзолаганди. Унга кўра, Эронга қарши санкциялар бекор қилиниши лозим эди, Теҳрон эса атом соҳаси бўйича қатор мажбуриятларни зиммасига олганди.
2018 йилда АҚШ президенти Доналд Трамп ушбу келишувдан чиқиб кетди ва Эронга нисбатан бир томонлама санкцияларни тиклади.
АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден ядровий келишувга қайтишга ҳаракат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид

17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди

15:02 / 09.03.2025
Россия, Хитой ва Эрон Ҳинд океанида қўшма ҳарбий ўқув машқларини ўтказади

23:36 / 08.03.2025
Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этди

20:41 / 07.03.2025