«Коронавирус касаллигида небулайзер қўлланилиши тавсия этилмайди» - штаб аъзоси

Фото: Getty Images
Небулайзер - бу суюқ дорини солиш йўли билан дорини жуда майда заррачаларга бўлиб, ўпка тўқимасининг энг чуқурига етказувчи ва яхши натижалар берувчи тиббий мослама. Небулайзер нафас олиш тизими касалликларида, ўпка сурункали касалликларида, респиратор касаллик, муковисцидоз, бронхиал астма касалликларида қўлланилади.
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова АОКАда ўтказилган брифингда коронавирусдан уйда даволанишда небулайзер орқали дори берса бўладими, деган саволга жавоб қайтарди.
«Сурункали касалликлари бор беморларга касаллик хуружи пайтида уй шароитида ингаляция (дори моддаларини нафас йўлларига киритиш)ни ёки нафас олишга ёрдам берувчи қурилма (небулайзер)дан фойдаланишни тавсия этишимиз мумкин. Лекин коронавирус касаллигида небулайзер қўлланилиши тавсия этилмайди. Чунки бунда дорини майда заррачаларга бўлиб берилиши билан вирус ва дорилар ҳажми бир хил бўлиб қолади. Вирусларни ушбу йўл билан ўпка тўқимасига дори билан бирга яна ҳам чуқурроқ киришига йўл очиб берамиз.
Иккинчидан, уйда даволанаётган даврда вируснинг буғсимон тарқалиш йўли билан атрофга тарқалишини тезлаштиришимиз ва кўпайишига йўл очиб беришимиз мумкин», - деди штаб аъзоси.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
Жаҳон | 00:42
-
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
Жаҳон | 00:11
-
Андижонда 30 минг доллар билан қўлга тушган судя иши бўйича маълумот берилди
Ўзбекистон | 23:27 / 12.05.2025
-
Россиянинг Украинадаги собиқ қўмондони Жазоирда кўриниш берди. У Пригожин исёнидан кейин «йўқолиб қолганди»
Жаҳон | 23:02 / 12.05.2025
Мавзуга оид

10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис

03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди

10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда

23:06 / 16.01.2023