«Саид-Абдулазиз Юсупов оқлангани йўқ» — Олий суд
21 июль куни АОКАда суд соҳаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда расмийлардан жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлган қатор масалалар, хусусан таниқли журналист Саид-Абдулазиз Юсуповнинг озодликка чиқарилиши бўйича ҳам изоҳ сўралди.
Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимовнинг сўзларига кўра, Саид-Абдулазиз Юсупов икки марта судланган.
«Биринчи ҳолатда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди. Иккинчи ҳолатда эса фирибгарлик жинояти билан тергов олиб борилди. Судланувчи фирибгарлик орқали етказилган зарарни тўлиқ қоплагани сабабли унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, қамоқдан озод қилинди, оқлангани йўқ», – дея Муслимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига раҳбарлик қилиб келган Саид-Абдулазиз Юсупов 2019 йил 10 майида фирибгарлик билан айбланиб, озодликдан маҳрум этилган ва 2020 йил 8 июль куни озодликка чиқарилган эди.
Қўлга олинишидан икки кун ўтиб Юсуповнинг 2018 йили 25 сентябрда ёзиб олинган видеомурожаати пайдо бўлган, видеомурожаатда у жиноят иши сохталаштирилганини иддао қилган эди.
«Юсупов иши» ёпиқ судда кўрилган, ОАВга жараённи ёритишга имкон берилмаган эди.
Мавзуга оид

20:44 / 27.02.2025
Президент суд биноларини кўпайтириш, одамлар учун шароит яратишни буюрди

21:14 / 24.02.2025
Қобил Дўсов яна бир жиноят ишида айбдор деб топилди

18:31 / 04.02.2025
2024 йилда ҳокимларнинг мингга яқин қарори ҳақиқий эмас деб топилди

18:20 / 25.01.2025