Ҳиндистонда TikTok ва WeChat тақиқланди
Ҳиндистон суверенитети ва яхлитлиги, мудофаа қобилияти, хавфсизлиги ва жамоат тартибига зарар етказадиган иловалар рўйхати тузилди.
Ҳиндистон ҳукумати Хитойнинг Tik Tok ижтимоий тармоғи, UC Browser браузери ва WeChat мессенжерини тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, "Ҳиндистон суверенитети ва яхлитлиги, мудофаа қобилияти, хавфсизлиги ва жамоат тартибига зарар етказадиган иловалар" рўйхати тузилган.
Ушбу рўйхатдан жами 59та илова жой олган.
Асосан Хитойда ишлаб чиқарилган иловалар мобил ва бошқа қурилмаларда блокланади.
Тақиқланган иловалар рўйхатига Kwai, Baidu map, Clash of Kings, Mi Community, Club Factory, UC News, Weibo, QQ Music, Mobile Legends каби иловалар киритилган.
Мавзуга оид

00:10
Ҳиндистонда Россияга алоқадор навбатдаги «крипто қироли» ҳибсга олинди

17:28 / 04.03.2025
Ҳиндистон-Ўзбекистон транспорт йўлаги Қозоғистонгача узайтирилди

20:26 / 03.03.2025
Камбағалликни қисқартиришда Ҳиндистон тажрибаси: муқобил йўл топилди

12:40 / 03.03.2025