Испаниянинг провинцияларидан бирида карантиндан чиқиш тўхтатиб қўйилди
Испаниянинг Валенсия провинциясида коронавирус пандемияси сабабли киритилган карантин чекловларини енгиллаштиришнинг 2-босқичига ўтиш тўхтатилди.

Бу ҳақда El Pais нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, маҳаллий ҳокимият бундай қарорни чекловлар енгиллаштирилишининг 1-босқичида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайгандан кейин қабул қилган.
Таъкидланишича, янги касалланиш ҳолатлари 10 минг кишига 0,66 фоиздан 0,85 фоизгача кўпайган.
Аввалроқ, 18 май куни Испанияда карантин бекор қилиниши талаби билан норозилик акцияси бўлиб ўтган: Мадридда аҳоли кўчаларга чиқиб, карантинга норозилик сифатида кастрюлларни тақиллата бошлаган.
Мавзуга оид

19:24 / 23.02.2025
Испанияда одам савдоси билан шуғулланган йирик тармоқ фош этилди

22:23 / 19.02.2025
Испания ва Миср Ғазо секторидаги фаластинликларнинг кўчирилишига қарши чиқди

22:45 / 18.02.2025
Канада ва Испаниянинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

17:55 / 06.02.2025