Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёда бўш бўлган йирик нефть танкерлари деярли қолмади
Нефть қазиб олувчи компаниялар “қора олтин”ни қуруқликда ва йирик нефть танкерларида сақлашга жойлар қолмагани сабабли кичикроқ сиғимдаги кемаларни қидиришларига тўғри келмоқда.

Фото: Getty Images
Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.
Таъкидланишича, 2 млн баррелгача нефть сиғдира оладиган VLCC синфидаги йирик танкерларга талаб пасаймоқда, чунки ҳозирда бундай бўш кемаларни топиш амримаҳолдир. Шу сабабли уларни ёллаш (фрахт) нархи ҳам туша бошлаган. Ҳозирда VLCC синфидаги танкерларни ёллаш нархи кунига 167 минг долларгача тушиб кетди.
Аксинча, кичикроқ сиғимга эга танкерларга талаб ва нарх ошиб кетди. Гап 800 минг баррелгача нефть оладиган Long Range 2 ва сиғимдорлиги 345 мингдан 615 минг баррелгача бўлган Long Range 1 туридаги танкерлар ҳақида бормоқда. Long Range 2 фрахти нархи рекорд даражагача - кунига 173 минг долларгача, Long Range 1 фрахти нархи эса 2 баробарга қимматлашиб, кунига 112 минг долларгача ошиб кетди.
Қуруқликдаги аксарият омборлар тўлиб бўлгани ёки ижарага берилгани сабабли нефть танкерларига мурожаат қилишга тўғри келмоқда.
Нефть трейдерларининг айтишича, фрахт нархи ошишига таъсир қилаётган бошқа омиллар ҳам бор. Жумладан, коронавирус пандемияси сабабли кўплаб портларда, айниқса АҚШда, нефть тушириш қийинлашган. Бу эса танкерларнинг уларни бўшатиш сезиларли ушланишларсиз амалга ошириладиган давлатларга қайта йўналтирилишига олиб келмоқда.
“Фрахтга жорий рекорд нархлар аниқ узоқ вақт сақланиб қолмайди, бироқ танкерлар тақчиллиги мавжуд экан, нархлар яқин ойларда юқори бўлади”, деб айтган Clarksons таҳлилчиси Фроде Меркедал
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
🔴 LIVE: Трамп Украинадаги урушда бурилиш қилмоқчими? | “Геосиёсат” ҳафталиги
Жаҳон | 11:30
-
Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси Cobalt’га “дубинка” билан ҳужум қилди
Жамият | 10:37
-
Тошкент пропискасининг очилиши, автотеррористларга чора ва порахўрлик “хит-паради” — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:00
Мавзуга оид

17:35 / 30.04.2025
Трамп жаҳонда нефть нархининг сўнгги йиллардаги энг катта пасайишига сабаб бўлди – ОАВ

19:59 / 25.04.2025
Украина 5 минг тонна буғдой ортилган Россия кемасини ҳибсга олди

21:41 / 17.04.2025
Чехия Россия нефтига қарамликдан қутулганини эълон қилди

20:44 / 07.04.2025