«Ўн кун чидасак, ҳаво ҳарорати исиб вирус учун имконият қолмайди» - вирусолог
Вирусология институти катта илмий ходими, профессор Хайрулла Мустафоевнинг сўзларига кўра, ҳаво ҳарорати исиши билан коронавирус хавфи бартараф этилади.
«Бу вирус бизнинг ҳудудда ўрнашиб қололмайди. Биринчиси, парранда гриппи, иккинчиси, чўчқа гриппи. Улар ҳаммамизнинг эсимизда. 34-35 мамлакатда тарқаб кетиб, уларда анча талафотлар бўлган. Аммо парранда гриппи ҳам бирор ҳудудда ўрнашиб қолмади.

Фото: «Ўзбекистон 24» телеканали
Коронавирус бизда ўрнашиб қолмайди. Ўтиб кетади. Сабр қилиб, 10 кун чидасак, ҳаво ҳарорати 25-30 даражага етганидан кейин вирус учун имконият қолмайди», дейди Халқаро пресс-клубнинг коронавирусга қарши кураш таҳлилига бағишланган сессиясида сўзга чиққан вирусолог.
Мустафоев вирус юқмаслиги учун иммунитетни ошириш муҳим эканини айтиб ўтди.
«Иммунитетни оширишнинг 3та йўли бор. Биринчиси, руҳан тетик бўлиш, тушкунликка тушмаслик керак. Иккинчиси, чиниқиш, бадантарбия. Учинчиси, тўғри овқатланиш», - дейди вирусолог.
У тўғри овқатланишда оқсил ва витаминга бой маҳсулотлар истеъмоли жуда муҳимлигини таъкидлаган.
- Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда коронавирусдан зарарланганлар сони 350 мингга яқинлашди, шундан 100 мингдан ошиқ киши тузалиб кетди, 15 297 киши вафот этди.
- Ўзбекистонда 23 март ҳолатига кўра, вирус юқтирганлар сони 46 нафарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид

00:30
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди

11:25 / 30.05.2025
ССВ: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор

17:25 / 29.05.2025
Осиёда COVID яна кенг тарқалди, ҳукуматлар ниқоб тақишга чорламоқда

23:21 / 15.05.2025