Тошкент ИИББга янги бошлиқ тайинланди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, полковник Азиз Анварович Тошпўлатов Ички ишлар вазири ўринбосари - Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимига тайинланган.
Азиз Тошпўлатов 2019 йилнинг ёзидан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди. У муқаддам Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган.
Бундан аввалроқ, Тошкент шаҳар ИИББнинг собиқ бошлиғи Рустам Жўраев Баҳодир Тошматов ўрнига Миллий гвардия қўмондони бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

12:33 / 03.03.2025
Азиз Тошпўлатов ИИВнинг янги раҳбари бўлди

18:18 / 11.02.2025
Шовотда профилактика инспектори эри Россияда бўлган аёлнинг уйида ушланди

21:03 / 31.01.2025
«Антитеррор-тозалаш» тадбирларида 169 нафар шахс қамоққа олинди

16:03 / 25.01.2025