Чимкентда 5 нафар ўзбекистонлик том қулаши натижасида жароҳатланди

Фото: Қозоғистон ФВВ
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 21 ноябрь куни Чимкент шаҳрида қурилаётган объектнинг том қисми қулаши натижасида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланган.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, ҳамюртларимиз 3-сон шаҳар шифохонасига жойлаштирилган, улардан икки нафари реанимация бўлимида.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ҳамда ҳудудий ҳокимият органлари ва тиббиёт муассасаси билан тезкор алоқа ўрнатган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16.
Мавзуга оид

20:43 / 11.03.2025
Қатарда туҳмат сабаб жавобгарликка тортилган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

18:14 / 28.02.2025
Россияда қийин аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

00:46 / 27.02.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган икки бола Ўзбекистонга олиб келинди

18:55 / 03.09.2024