Фан-техника | 11:21 / 05.11.2019
13361
2 дақиқада ўқилади

Facebook компанияси ўз логотипини ўзгартирди 

Фото: Vostock-photo

Facebook Inc. компанияси фойдаланувчилар уни Facebook ижтимоий тармоғи билан адаштирмасликлари учун ўз логотипини ўзгартиришга қарор қилди. 

Таъкидланишича, ўз фаолиятини бир сервис – Facebook ижтимоий тармоғи сифатида бошлаган компания бугунги кунда фойдаланувчиларга бир қатор бошқа маҳсулотлар: Facebook Messenger, Instagram, WhatsApp, Oculus, Workplace, Portal ва Calibra дастурларини таклиф этади.

“Facebook қандай маҳсулотларни таклиф қилиши тушунарли бўлиши учун ўз белгимизни янгиламоқдамиз”, дейилган компания хабарида. 

Компания асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг фикрича, кўплаб одамлар Instagram, WhatsApp ва компаниянинг бошқа дастурлари кимга тегишли эканини билмайдилар. Янги логотип эса бу муаммони ҳал қилишга қаратилган.

Яқин кунларда янги логотип Instagram, WhatsApp ва компаниянинг бошқа дастурларида пайдо бўлади. Унда компания номи катта ҳарфлар билан ёзилади ва ҳар бир дастурга хос рангда бўлади. Мисол учун, Instagram’да янги логотипни дастурга кириш саҳифасида ва созланмалар менюсида кўриш мумкин бўлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди