Ўзбекистон | 11:13 / 29.10.2019
27019
3 дақиқада ўқилади

Жазони ижро этиш колонияларида янги лавозим жорий этилади

Фото: ТАСС

Ўзбекистондаги жазони ижро этиш колонияларида янги лавозим жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида айтилган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш колонияларидан озод этилиши режалаштирилаётган маҳкумларни ижтимоий мослашув масалаларини олдиндан ўрганиб чиқиш ва тегишли таклифларни бериш ваколатига эга бўлган пробация инспектори лавозими жорий этилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Қуйидагилар жазони ижро этиш колонияларида жорий этиладиган пробация инспекторининг асосий вазифалари этиб белгиланади:

озод этилиши режалаштирилаётган маҳкум билан суҳбатлашиб, уларнинг муайян касбни эгаллаганлиги, озод бўлганидан сўнг уларга иш жойи топишда ва машғулот турини аниқлашда ҳар томонлама кўмаклашиш;

жазони ижро этиш муассасаси психологи билан суҳбатлашиб, маҳкумнинг содир этган жинояти, шахсининг хусусиятлари ва психологик портрети билан танишиш;

маҳкум жазони ижро этиш колониясидан озод этилишидан камида 6 ой олдин, яқин қариндошлари мавжудлигига, уни қабул қилишга тайёр эканликларига аниқлик киритиш, яшаш манзилига қайтганидан сўнг ишга жойлаштириш чораларини кўриш, ижтимоий мослашувига кўмаклашиш;

профилактик ва тарбиявий тадбирларни белгилаш мақсадида маҳкум аввал яшаган манзилидаги ҳудудий хокимлик, жамоат ташкилотлари ва ички ишлар органларига хабарнома юбориш;

вояга етмаганнинг яқин қариндошлари ва яшаш учун шароити бўлмаган тақдирда жазони ижро этиш муассасаси жойлашган ҳудуддаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси ҳамда васийлик ва хомийлик органлари орқали уни жойлаштириш чораларини кўриш;

пробация назоратига ҳисобга туришига тўсқинлик қиладиган ҳолатларга эга бўлган шахсларга уларни озод қилинмаслиги тўғрисидаги асослантирилган тегишли ҳужжатларни судларга тақдим этиш ва суд жараёнларида иштирок этиш.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

юридик йўналишларидаги олий таълим муассасалари таълим дастурларига назорат остидагиларни ижтимоий-психологик портретини ўрганиш бўйича махсус мавзуларни киритилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда тегишли олий таълим муассасаларида психология йўналиш бўйича таҳсил олаётган талабаларни пробация бўлинма (гуруҳ)ларида амалиёт ўташ тартибини жорий этади.

Белгилаб қўйилишича:

а) пробация бўлим, бўлинма (гуруҳ)лари ходимларни уларнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш тақиқланади;

б) пробация хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида уларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

юртимизда ишлаб чиқарилаётган енгил автотранспорт воситалари умумий суммасининг дастлабки 5 фоизини ҳисоб-китоб қилган ҳолда 15 йиллик муддатга имтиёзли равишда автотранспорт воситалари умумий нархининг кейинчалик оширилмаган шартлар асосида сотиб олиш.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!