Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар Маҳкамаси ички ишлар органларига алоқадор янги қарор қабул қилади

Фото: KUN.UZ
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифлари қабул қилиниши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кинология бўлинмаларининг белгиланган штатлари доирасида Ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомнигини;
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг хизмат итлари питомниклари ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари кинология бўлинмаларининг белгиланган штатлари доирасида туманлараро кинология бўлинмаларини ташкил этиш.
Белгиланишича:
наслчилик питомниги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига бевосита бўйсунади ва ўз ваколати доирасида республика ички ишлар органлари эҳтиёжлари учун яроқли бўлган зотдор хизмат итларини сотиб олиш, кўпайтириш, етиштириш ва ёш итларини бошланғич кўникмаларни шакллантирувчи ихтисослаштирилган бўлинма ҳисобланади;
кинология хизматлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаларига бевосита бўйсунади ҳамда ҳудудий ички ишлар органларига жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда кўмаклашади.
Қуйидагилар:
а) наслчилик питомнигининг асосий вазифалари этиб белгиланади:
наслдор итларни танлаш, баҳолаш, жуфтликларни тўғри саралаш ҳамда ўз вақтида урчитиш ишларини олиб бориш;
ички ишлар органлари учун хизмат сифатлари юқори бўлган ҳамда зот стандарт талабларига жавоб берадиган кучук болаларини етиштириш, уларни ўстириш ва кинолог ходимларга бириктирилишига қадар парваришлаш;
зотдор итларни кўпайтириш ва саралаш, шунингдек уларнинг иш сифатини яхшилашда маҳаллий иқлимга мослашишлари ва турли хилдаги касалликларга бардошлигини оширишда илмий ва амалий фаолиятини амалга ошириш;
хизмат итларининг сифатини, зотини ва маҳаллий иқлим шароитига мослашишини яхшилаш мақсадида насл олиш ишларининг замонавий усулларини татбиқ этиш;
манфаатдор вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари, шунингдек жамоатчилик ташкилотлари билан зотдор итлар сонини ошириш масалаларида ҳамкорлик қилиш;
б) кинология хизматлари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
оғир ва ўта оғир ҳамда шахсга қарши жиноятларни фош этишда махсус йўналишлар бўйича тайёрланган хизмат итлари имкониятларидан самарали фойдаланиш;
жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, гиёҳвандлик воситалари, портловчи моддалар, қурол ва ўқ-дориларни аниқлашда иштирок этиш;
кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини сақлаш, содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда қатнашиш.
Белгилаб қўйилишича:
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаларининг Кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси билан келишилган ҳолда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
кинология бўлинмалари ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар;
кинология бўлинмаларида хизмат ўташ учун кўрилаётган номзодлар ушбу хизматларда бир ойлик синов муддатидан ўтказилади ва мазкур хизмат бошлиқларининг хулосалари асосида лавозимга тайинланади;
кинология бўлинмаларида мавжуд бўлган бўш лавозимларга тайинланаётган ва янгидан ишга қабул қилинаётган ходимлар ўз лавозимларида камида беш йил хизмат ўташлари таъминланади;
содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги ҳамда шахсга қарши жиноятларнинг воқеа жойини дастлабки кўздан кечириш кинолог ходим томонидан хизмат ити ёрдамида мажбурий тартибда амалга оширилади;
ўрнатилган тартибда хизматга яроқсиз деб топилган хизмат итлари кинолог ходимларнинг истагига кўра уларга беғараз тарзда берилади;
ҳар бир оғир ва ўта оғир турдаги, шунингдек шахсга қарши жиноятларни бевосита хизмат итлари ёрдамида фош этган кинология хизматлари ходимлари бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваригача миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади;
кинология хизматлари ходимларига хизматдан ташқари пайтларда хизмат итларини яшаш манзилларида сақлашга рухсат берилади;
кинология хизматлари ходимлари учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида сиртқи таълим олишга қабул қилинадиган ходимлар (ҳарбий хизматчилар) умумий сонининг бир фоизи миқдорида қабул квотаси ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда, инновацион ғоялар асосида тизимда янгилик яратиш ва соҳани такомиллаштиришда муносиб ҳисса қўшган, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган кинология хизмати ходимларини тақдирлаш мақсадида қуйидаги идоравий кўкрак нишонлари таъсис этиш ҳақидаги таклифи маъқулланиши мумкин:
I. “3-тоифали кинолог ходим”;
II. “2-тоифали кинолог ходим”;
III. “1-тоифали кинолог ходим”.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51
-
“Ёшартирувчи муолажа” — вақтинчалик таскин: тери саломатлиги аслида нимага боғлиқ?
Жамият | 22:33
-
Аҳоли ташаббуслари учун майдон, экологик инспекторларнинг калтакланиши, ЙПХ ходимининг қаҳрамонлиги, Тошкентдаги UzFace тизими – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:26
Мавзуга оид

15:05 / 16.07.2025
Эскалаторлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланади

09:47 / 15.07.2025
Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилинади

08:38 / 15.07.2025
Таълим муассасалари базасини ривожлантиришга оид ҳукумат қарори қабул қилинади

07:43 / 15.07.2025