Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда уруш қатнашчиларига эҳтиром кўрсатилмоқда
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қашқадарё вилоятидаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб, уларга президент номидан пул мукофоти, қимматбаҳо совғалар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг эсдаликлари топширилмоқда.
Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган 66 киши ҳаёт кечирмоқда.
Уруш қатнашчиларининг хонадонида ҳарбий оркестр, вилоят санъат усталари, ёш ижрочилар томонидан янграган куй-қўшиқлар, турли миллатларнинг миллий рақслари йиғилганларга завқ-шавқ улашди.
«Мени фронтга кузатаётган яқинларимнинг юзидаги изтиробни яхши эслайман. Ўша вақтлари йиллар ўтиб мана шундай тинч, фаровон, инсон роҳат-фароғатда яшайдиган кунлар келишини ким тасаввур қилибди, дейсиз. Доимо юртимизнинг тинчлигини ўйлаётган, фарзандларимизнинг бахтли, саодатли ҳаёт кечиришини таъминлаб бераётгани учун Президентимизга минг бора раҳмат айтаман. Биз уруш қатнашчиларига кўрсатилаётган бундай эътибор ва эҳтиромдан бошим кўкка етди», – дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзи бобо Соатов.
Вилоятда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига пул мукофотлари ва эсдалик совғаларини топшириш маросимлари давом этмоқда. Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам уруш қатнашчилари хонадонларига ташриф буюриб, уларга ўзларининг эсдалик совғаларини топширишмоқда.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Талабалар турар жойи учун ариза юбориш жараёни бошланди
Таълим | 11:20
-
Японияда вафот этган фуқаронинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 11:19
-
Ҳиндистон давлат нефтни қайта ишлаш заводлари Россиядан нефт сотиб олишни тўхтатди
Жаҳон | 10:57
-
Лазер эпиляцияси тери саратонга сабаб бўладими? Мутахассислар жавоб берди
Аёллар дунёси | 10:51
Мавзуга оид

15:59 / 16.07.2025
Қашқадарёдаги газ заправкасида катта ёнғин чиқди

20:48 / 12.07.2025
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади

16:10 / 01.07.2025
Инқироз манзаралари: нураб ётган иссиқхоналар – ҳар бир ҳудудда

23:00 / 30.06.2025