Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ливерпуль» «Барселона»га қарши ўйинда етакчиларисиз ҳаракат қилади

«Ливерпуль» ҳужумчилари Муҳаммад Салоҳ ва Роберто Фирмино Чемпионлар лигаси ярим финалининг «Барселона»га қарши жавоб ўйинида қатнаша олишмайди.
«Қизиллар» бош мураббийи Юрген Клоппнинг сўзларига кўра, мисрлик ҳужумчининг аҳволи яхшиланмоқда, аммо у эртанги баҳсда майдонга туша олмайди.
«Унинг бош миясида чайқалиш бўлган, шунинг учун шифокорлар унга майдонга тушишга рухсат беришмади. У ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо тиббиёт нуқтаи назаридан барчаси ўз ҳолига қайтиши учун вақт талаб этилади. У жуда қаттиқ хафа, аммо биз ҳеч нарса қила олмаймиз», — дея Клоппнинг сўзларини келтирган Liverpool Echo.
Салоҳ шанба куни АПЛ доирасидаги «Ньюкасл» билан баҳсда (3:2) жароҳатланган эди – ўйиннинг 68-дақиқада у рақиб дарвозабони билан тўқнашиб кетиб, бошидан шикастланганди.
Фирминонинг эртанги ўйинни ўтказиб юбориши аввалроқ аниқ бўлиб улгурганди. 27 ёшли бразилиялик футболчи 27 апрель куни «Ҳаддерсфилд Таун»га қарши ўйин вақтида (5:0) мушакларини жароҳатлаб олганди. У АПЛнинг 38-турида «Вулверҳэмптон»га билан кечадиган ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» аъзоларидан ҳужумчи Усмон Дембеле сафдан чиққан.
«Ливерпуль»-«Барселона» ўйини эртага, Тошкент вақти билан чоршанбага ўтар кечаси соат 00:00да бошланади. Илк ўйинда каталонияликлар клуби 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистоннинг Кореядаги туризм бренди элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 09:56
-
Хорижликларга сафарбарлик даврида Россия ҚКда хизмат қилишга рухсат берилди
Жаҳон | 09:44
-
Хитой Гуанчжоу-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйди
Ўзбекистон | 09:35
-
“Маҳалламиз буни кўтара олмайди”: фуқаролар Uchtepa City'нинг 16 қават бўлишига қарши
Жамият | 09:07
Мавзуга оид

08:50 / 03.07.2025
Барселонада 100 йил ичидаги энг иссиқ июн ойи кузатилди

10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари

17:42 / 24.05.2025
Муҳаммад Салоҳ фаолиятида иккинчи марта АПЛ энг яхши футболчиси бўлди

11:33 / 19.05.2025