Жимми Картер Трампнинг қўнғироғи ҳақида гапирди

Фото: REUTERS
Америка Қўшма Штатларининг 39-президенти Жимми Картер сўзларига кўра, мамлакат амалдаги етакчиси Дональд Трамп Хитой ҳақида гаплашиш мақсадида унга қўнғироқ қилган. Бу ҳақда Mediate манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.
Манбанинг сўзларига кўра, собиқ президент Картер якшанба мактабида Трамп ўзига қўнғироқ қилгани ва улар Хитой ҳақида гаплашишгани ҳақида айтиб ўтган.
«Картер Трамп Хитой биздан олдинда эканидан ташвишдалиги ҳақида айтиб берди», - дея қўшимча қилиб ўтди манба.
Бундан ташқари, Картернинг таъкидлашича, бу Трамп билан уларнинг биринчи суҳбати бўлган.
Бундан олдин, Жимми Картер Трампга ёрдам бериш учун КХДРга боришга тайёр экани хабар берилганди.
Мавзуга оид

18:34 / 11.02.2025
“Депортация ноинсоний руҳда кечяпти, америкаликлар ҳам шокда” – Ню Йоркдаги юрист билан суҳбат

15:23 / 04.02.2025
Трампнинг янги божларидан ҳамма, хусусан АҚШнинг ўзи ҳам ютқазади — экспертлар

23:05 / 10.01.2025
Картер билан видолашув: барча президентлар Капитолийга йиғилди

15:48 / 04.01.2025