Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«МИФИ»нинг Тошкентдаги филиалига қабул июнь ойидан бошланади

Фото: Sphti.ru
Россиянинг «МИФИ» (Московский инженерно-физический институт - Москва муҳандислик-физика институти) миллий тадқиқот ядровий университети (МТЯУ) Тошкентдаги филиалига илк абитуриентларни қабул қилишга фаол тайёргарлик кўрмоқда. Олий таълим муассасасаси (ОТМ)га қабул кампанияси шу йилнинг июнь ойидан бошланади, дея хабар берди Kun.uz мухбири «МИФИ» МТЯУ филиали раҳбари Алишер Санетуллаевдан олинган маълумотларга асосланиб.
"Ҳозирда «МИФИ» МТЯУ филиали очилишига тайёргарлик ишлари бир неча йўналиш бўйича фаол кетмоқда: бу филиалнинг таълим фаолиятини "Рособрнадзор" (Россиянинг илм-фан ва таълим соҳасини назорат қилувчи Федерал хизмат)да лизензиялаш, давлат бюджетидан молиявий воситаларни олиш, маъмурий персонал ҳамда профессор-ўқитувчиларни тўплаш. Бундан ташқари, бош ОТМ билан бирга филиалда қабул кампаниясини йўлга қўйишга доир деталлар устида иш олиб бораяпмиз, бу июнь-июль ойларига мўлжалланган", - дея маълум қилади Алишер Санетуллаев.
«МИФИ» МТЯУ филиалига абитуриентлар физика, математика ва рус тили бўйича имтиҳонлар натижаларига кўра сараланади. Энг кўп балл тўплаган 100 нафар абитуриент ўқишга қабул қилиниб, давлат гранти асосида бепул таълим олиши мумкин бўлади. Қабулнинг қадамма-қадам алгоритми яқин орада «МИФИ» МТЯУ филиали сайтида тақдим этилади.
Жорий йилда саралов фақат бакалавр дастурларига тўрт ихтисослик бўйича ўтказилади:
· Ядровий энергетика ва иссиқлик физикаси;
· Ядровий физика ва технологиялар;
· Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси;
· Электр энергияси ва электр техникаси.
ОТМ талабалари халқаро стандартларга мувофиқ ядровий энергетика ва иссиқлик физикаси бўйича муҳандислик-техник мутахассисликларига ўқитилади.
"Биз асосий эътиборни Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган АЭС учун кадрлар тайёрлашга қаратамиз. Шунга қарамай, олинган билим ва кўникмалар битирувчиларга аралаш юқори технологик соҳаларда ўз ўринларини топиш имконини беради. «МИФИ» МТЯУ халқаро даражадаги университет мақомига эга бўлиб, нафақат ядровий технологиялар соҳасида, балки бошқа илмий соҳаларда ҳам халқаро стандартлар талабига жавоб берувчи юқори тоифали мутахассисларни тайёрлаш билан шуғулланади", - деди Алишер Санетуллаев.
Унинг сўзларига кўра, бир неча йилдан кейин, илк ядровий мутахассис битирувчилари чиқарилаётганда филиалда магистратура дастури очилиши мумкин. Ҳозирча Ўзбекистондаги ОТМ битирувчилари магистратура дастури бўйича фақат Москвадаги бош бўлимда таълим олиши мумкин.
Шунингдек, профессор ва ўқитувчилар таркибини шакллантиришга оид ишлар давом этмоқда, саралов танлов асосида амалга оширилмоқда.
"Биз Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясидан тавсия қилинувчи номзодлар рўйхатини олдик - булар Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари ўқитувчиларидир. Улар билан суҳбатлар ўтказилмоқда, танлов асосида сараланмоқда. Танловда истаган киши иштирок этиш имконига эга, шу боис мутахассислар ўз резюмеларини кўриб чиқиш учун йўллашлари мумкин", - деди филиал раҳбари.
Ўқув йили бошлангунига қадар Тошкентдаги филиал ўқитувчиларини Москвага «МИФИ» МТЯУга малака оширишга йўллаш режалаштирилмоқда.
"Маҳаллий ва хорижий ўқитувчилар нисбатини кейинроқ, ўқув режаси ҳамда «МИФИ» МТЯУ стандартларига жавоб берувчи маҳаллий ўқитувчиларнинг бор ёки йўқлигидан келиб чиқиб аниқлаймиз. Масалан, умумий курсларни биз саралайдиган маҳаллий педагоглар ўтиши мумкин, ихтисослашган курслар эса россиялик мутахассислар томонидан ўқитилади. Бошқа мамлакатлар кадрлари ҳам жалб қилиниши эҳтимолдан холи эмас, масалан, инглиз тили фанидан инглиззабон давлатлардаги ўқитувчилар ўқитиши мумкин", - дейди Алишер Санетуллаев.
«МИФИ» филиали Улуғбек посёлкасида Ядровий физика институти яқинида жойлашган. Айни дамда филиалга ўқув корпуси сифатида берилган биноларда реконструкция ва қурилиш ишлари кетмоқда. ОТМда энг янги технологиялар билан таъминланган 11 замонавий лаборатория, талабалар ва педагоглар учун ётоқхона ҳамда спорт комплекси, кутубхона фаолият юритади.
«МИФИ» МТЯУнинг Тошкентдаги филиалида таълим олиш Москва шаҳридаги бош ОТМ томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурларига кўра амалга оширилади. «МИФИ» филиали битирувчилари Россия намунасидаги, Ўзбекистонда тан олинувчи дипломни қўлга киритишади. Барча битирувчилар 5 йил муддатдан кам бўлмаган даврда республиканинг ишлаб чиқариш ва саноат ташкилотларида ишлаши керак бўлади.
Лола Рахманбаева
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Гуржистон ТИВ ҳамкорлик дастурини имзолади
Ўзбекистон | 13:46
-
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40
-
Германия бизнеси ўзбекистонлик ёшларни стажёр ва малакали ишчилар сифатида ишга жалб қилади
Ўзбекистон | 13:39
-
Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатдан келаётгани айтилди
Ўзбекистон | 13:20
Мавзуга оид

18:22 / 15.07.2025
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўрикзор бозори ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

23:38 / 14.07.2025
Тошкент шаҳри прокурори Президент администрацияси Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди

21:42 / 14.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

14:34 / 14.07.2025