Apple янги iMac’ни тақдим этди

Фото: Apple
Apple iMac иш столи компьютерларининг янги моделини тақдим этди, деб ёзмоқда vc.ru. Apple охирги марта янги iMac’ни 2017 йил ёзида чиқарганди.
Apple’дан маълум қилишларича, 4K (21,5 дюймли экранга эга версия) ёки 5K (27 дюйм) кенгликка эга янги iMac олдинги моделларга қараганда анча кучлироқ. У 4K ёки 5K кенгликка эга Retina дисплейи билан жиҳозланган - «Mac тарихидаги энг яхши Retina дисплейи».
iMac саккизинчи ва тўққизинчи авлоддаги Intel Core процессорлари, Fusion Drive (27 дюймли барча моделларга ўрнатилади ва 21,5 дюйм учун ҳам мавжуд) юқори тезликдаги тўплагич ҳамда Radeon Pro 500X график процессори билан жиҳозланган.
21,5 дюймли дисплейга эга iMac’нинг нархи 14 млн сўмдан, 27 дюймли версия учун - 19 млн сўмдан бошланади.



Мавзуга оид

17:03 / 11.03.2025
Apple компанияси iPhone, iPad ва Mac интерфейсига катта ўзгаришлар киритмоқчи

19:09 / 10.03.2025
Apple энг кутилган янги маҳсулотини чиқаришни кечиктирди

20:49 / 05.03.2025
Apple янги MacBook Air ноутбукини тақдим қилди

18:51 / 05.03.2025