Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сентябрь ойидан Тошкентда "МГИМО" филиали иш бошлайди
Жорий йилнинг сентябрь ойидан Ўзбекистонда Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) филиали иш бошлайди. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужаббор Абдувоҳидовнинг мамлакатимизга Москва давлат халқаро муносабатлар институти делегациясига бошчилик қилиб келган мазкур олий таълим муассасасининг проректори Артём Малгин билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда баҳорда Тошкент шаҳрида "МГИМО" битирувчиларининг V Халқаро форумини ўтказиш ва институт филиалини очиш билан боғлиқ амалий жиҳатлар муҳокама қилинди.

«Биргаликда келажак сари» номли "МГИМО" битирувчиларининг Биринчи Умумжаҳон форуми 2013 йилда Боку шаҳрида ўтказилиб, унда мазкур таълим муассасасининг 25 давлатдан келган 400 га яқин битирувчиси иштирок этган. Умуман, "МГИМО" битирувчилари ассоциацияси контакт базаси 50 минг исмдан ташкил топган.
Тошкент шаҳрида "МГИМО" филиали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аввал эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши, жумладан бинони таъмирлаш ва ўқув анжомлари билан таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.
"МГИМО"нинг Тошкент филиали жорий йилнинг сентябрь ойидан бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича тўлақонли фаолият кўрсата бошлаши режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

18:22 / 15.07.2025
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўрикзор бозори ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

23:38 / 14.07.2025
Тошкент шаҳри прокурори Президент администрацияси Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди

21:42 / 14.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

14:34 / 14.07.2025