Паст Дарғом тумани ҳокими ўзгарди
Халқ депутатлари Паст Дарғом туман кенгашининг навбатдаги ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, сессияда ташкилий масала кўрилган.
Баҳодир Сафиюллаевич Саъдуллаев ўз аризасига биноан Паст Дарғом тумани ҳокими вазифасидан озод этилган. Шу пайтгача вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган Шунқор Фармонович Худойбердиев Паст Дарғом тумани ҳокими этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Саъдуллаев 2018 йилнинг 1 август куни Паст Дарғом тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Собир Эргашев ўрнига туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланганди.
Мавзуга оид

13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди

09:54 / 12.12.2024
Самарқандда боғча ёниб кетди

23:03 / 08.11.2024
Самарқандда уйда тайёрланган консерва маҳсулотларидан еган бир оиланинг 4 аъзоси заҳарланди

20:07 / 15.05.2024