Трамп Клинтон билан яна рақобатлашишга тайёрлигини маълум қилди

Фото: REUTERS
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, 2016 йилги президентлик пойгасида ўзига рақиб бўлган мамлакат собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан сайловларда иштирок этишга тайёрдир. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Трампнинг сўзларига кўра, унга 2020 йилда президентликка номзод бўлиш ниятида экани ҳақида эълон қилган барча ёқмоқда. Клинтонда яна сайловларда иштирок этиш истаги борлиги бўйича изоҳига жавоб бериб, у ўзи ҳам иштирок этмоқчи эканлигини айтди.
«У ҳам менга ёқмоқда. Уларнинг ҳаммаси менга ёқяпти. Мен [сайловларда] рақобатлашиш ёқимсиз бўлиши мумкин бўлган ҳеч кимни кўрмаяпман. Бу содир бўлиши мумкин, аммо ҳозир буни кўрмаяпман», - деди Америка президенти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампнинг оралиқ сайловлар олдидан режалари маълум қилинганди.
Мавзуга оид

18:34 / 11.02.2025
“Депортация ноинсоний руҳда кечяпти, америкаликлар ҳам шокда” – Ню Йоркдаги юрист билан суҳбат

15:23 / 04.02.2025
Трампнинг янги божларидан ҳамма, хусусан АҚШнинг ўзи ҳам ютқазади — экспертлар

02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов

00:26 / 06.11.2024