Олимлар инсониятга мева ва сабзавот етишмаётганини маълум қилишди

Олимларнинг айтишича, сайёрамиздаги ҳамма одамлар ҳам соғлом овқатланиш имкониятига эга эмаслар. Уларнинг айтишича, замонавий қишлоқ хўжалиги тизими бутун инсониятнинг мева ва сабзавотларга эҳтиёжларини қондира олмайди.
Phys.org порталининг маълум қилишича, Гуэлф университети (Канада) олимлари дунёда ғалла, ёғ ва шакар меъёридан кўп ишлаб чиқарилаётганини қайд қилишмоқда. Бу орада инсоннинг соғлом рациони ярмига мева ва сабзавотлардан, 25 фоизга ғалладан ва яна шунча оқсил, ёғ ва сут маҳсулотларидан иборат бўлиши лозим.
Бироқ ҳозир дунёда бир кишига парҳезшунослар томонидан тавсия қилинган 8 порция ғалла ўрнига 12 порция ғалла, 15 порция мева-сабзавот ўрнига 5 порция, 3 порция мой ва ёғ ўрнига бир порция, 5 порция оқсил ўрнига 3 порция ишлаб чиқарилмоқда. Инсонга бир порция шакар етса-да, ҳозир ундан дунёда 4 марта кўпроқ ишлаб чиқарилмоқда.
Мавзуга оид

13:08 / 24.02.2025
Полша юқори сифатли мева-сабзавот уруғларини синов тариқасида Ўзбекистонда етиштиради

16:21 / 24.01.2025
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин

14:51 / 13.01.2025
51 та туманда мева-сабзавотларни шок усулида музлатиш йўлга қўйилади

08:22 / 30.05.2024