Ўзбекистон Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик сессиясида иштирок этмоқда

Фото: Shutterstock
Ўзбекистон делегацияси Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик Бош конференциясининг 62-сессиясида иштирок этмоқда. Kun.uz’га маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли фармойиши қабул қилинган.
Сессияда атом энергетикасини ривожлантириш кўмак кўрсатиш ва Ўзбекистон Республикасида ушбу соҳада тартибга солиш инфратузилмаси бўйича масалалар муҳокама қилинади.
Маълум бўлишича, сессия Австрия пойтахти Вена шаҳрида 2018 йилнинг 16-22 сентябрь кунлари бўлиб ўтяпти.
Вена шаҳрига жўнаб кетган делегацияга Фанлар академияси президенти Бекзод Йўлдошев раҳбарлик қилмоқда. Шунингдек, делегация таркибидан «Саноатгеоконтехназорат» бошлиғи Б.Ғуломов, «Ўзатом» бош директори Ж.Мирзамаҳмудов, «Ўзатом» бошқармаси бошлиғи Ш.Абдукомилов, Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчи Ш.Асадов жой олган.
Мавзуга оид

17:20 / 05.03.2025
Россиянинг «Атом» электромобили Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мумкин

15:19 / 11.02.2025
“Ўзатом” раҳбари: Ўзбекистонда кичик АЭС қуриш бўйича халқаро консорциум тузилади

19:30 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида келиб чиққан ёнғин тўлиқ ўчирилди

13:48 / 10.02.2025