Тибо Куртуа «Реал»да
2011 йилдан буён трансфер ҳуқуқи «Челси»га тегишли бўлиб келган Тибо Куртуа бугундан эътиборан расман «Реал» футболчисига айланди.
Бельгия терма жамоасининг 26 ёшли футболчиси бугун Мадридда тиббий кўрикдан ўтиб, «қироллик клуби» билан 6 йиллик шартномага имзо чекди. Тақдимот маросими «Сантьяго Бернабеу» стадионининг президент залида бўлиб ўтган.
Трансфер қиймати 40 миллион еврони ташкил этгани айтилмоқда.



Эслатиб ўтамиз, ушбу трансфер доирасида «Реал» яримҳимоячиси Матео Ковачич бир йиллик ижара шартномаси асосида лондонликлар клуби сафига ўтади.
Аввалроқ Куртуа «Челси» мухлисларига мурожаатида жамоани нега тарк этганига изоҳ берганди.
Мавзуга оид

13:53 / 10.03.2025
«Реал» «Барса»га етиб олди, «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари

12:16 / 05.03.2025
Мадрид дербисида шедевр голлар, «Арсенал»да рекорд ҳисоб. ЕЧЛда кун ўйинлари

12:30 / 02.03.2025
«Реал»да сенсацион мағлубият, «Сити» кубок ютмоқчи. Кун ўйинлари

12:56 / 24.02.2025