Етти ёшли қизча компьютерда ўйин яратиб, онлайн сервисга жойлаштирди
Дастурчи Лэнс Макдональднинг етти ёшли қизи Пенни Макдональд ўзи яратган ўйинни Steam онлайн сервисига жойлаштирди.
У 24 июль куни дарсликдан Qbasic дастурлаш тилини ўрганишни бошлади.

Фото: Lance McDonald
2 август куни ўйинлар ва дастурлар жойлаштириладиган Steam онлайн сервисида у яратган Answer the Question ўйини пайдо бўлди. Унинг нархи 50 цент туради. Ўйин математик тренажёр бўлиб, фойдаланувчига турли арифметик амалларни бажаришни таклиф этади.
Пенни ўйинни ўзи ишлаб чиқди, отаси бу ўйинни сервисга жойлаштиришга ёрдам берди.
Мавзуга оид

14:17 / 27.02.2025
Хитойлик эркак болалар ўйинидан Масерати автомобилини ютиб олди

12:30 / 10.02.2025
Японияда анъанавий бекинмачоқ ўйини учун 100 нафар иштирокчи қидирилмоқда

16:09 / 04.11.2024
Олимлар миянинг қаришини секинлаштирадиган ўйинни аниқлади

15:31 / 18.05.2024