Актам Ҳайитов энди сиёсий партияга раҳбарлик қилади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси биносида O‘zLiDeP Сиёсий кенгашининг навбатдаги – X йиғилиши бўлиб ўтди.
Партия ахборот хизмати хабар беришича, унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши аъзоси Абдулла Арипов иштирок этди.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилган. O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раислигига шу пайтга қадар Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасида ишлаб келаётган Актам Ахматович Ҳайитов сайланган.
Маълумот учун, Актам Ҳайитов 1974 йилда туғилган. 1994 йилда Самарқанд кооператив институтини тамомлаган. У 2010 йил мартидан 2014 йил июлига қадар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири лавозимида фаолият кўрсатган, 2014 йил сентябридан эса «Биокимё» АЖнинг иқтисодиёт ва режалаштириш бўйича директори бўлган, 2016 йил октябридан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт») бош директори сифатида иш бошлаган, аммо 8 ойлик фаолиятдан кейин, 2017 йил августида ишдан олиниб, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўтказилганди.
Ҳайитов навбатдаги лавозимда ҳам кўп вақт ишламаган, шу йилнинг мартида президент Шавкат Мирзиёев томонидан танқидга учраб, апрель ойида ишдан олинган ва Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси лавозимида иш бошлаганди.
Маълумот учун, партиянинг аввалги раиси Содиқжон Турдиев 2017 йилнинг августида лавозими тарк этиб, Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманига ҳоким этиб тайинлангач, унинг вазифасини шу пайтга қадар вақтинча Бахтиёр Султонназарович Ёқубов бажариб келаётган эди. Айни вақтда у партия сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси ўринбосарига айланган.
Партия раисининг яна икки ўринбосари бор, булар Дилшод Шавкатович Шоумаров ҳамда Элбек Ҳабибуллаевич Шукуровдир.
Мавзуга оид

11:18 / 23.03.2025
«Чунки пули тугайди» — Алишер Қодиров сайловдан кейин партиялар жим бўлиб қолиши ҳақида

11:12 / 27.08.2024
Сайловларга тайёргарликни 2020 йилдаёқ бошлаганмиз – Актам Ҳайитов

15:38 / 25.07.2023
Нега Ўзбекистонда ўнглар ва сўллар йўқ? Улар қандай аниқланади?

21:21 / 21.11.2022